Бувайда туман делегацияси Хитойнинг “Tiechen” компанияси билан музокаралар ўтказди
2025-09-11 09:30:00 / Янгиликлар
Бувайда туман делегацияси Хитойнинг Шанси провинциясида жойлашган, оғир техникалар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган “Tiechen” компанияси фаолияти билан танишди. Корхонада кон саноати учун мўлжалланган юк машиналари ишлаб чиқарилиб, улар дизел, газ ва электр қувватида ҳаракатланади.

Ташриф давомида компания раҳбарияти билан Фарғона вилоятида амалга оширилиши мумкин бўлган янги инвестиция лойиҳалари юзасидан музокаралар олиб борилди. Делегация вилоятдаги мавжуд инфратузилма, сармоявий имкониятлар ва берилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Музокаралар якунида “Tiechen” компанияси раҳбарияти жорий йилнинг охирида Фарғона вилоятига ташриф буюриб, инвестицион ҳамкорлик масалаларини амалий босқичга ўтказиш бўйича келишувга эришилди.






