БУВАЙДА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХИТОЙНИНГ “SHUNXIN HOLDINGS” КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2025-09-10 10:10:00 / Янгиликлар

Мазкур компания Хитойнинг озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва таъминот соҳасида етакчи холдингларидан бири бўлиб, унинг таркибида йигирмадан ортиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритмоқда. Холдинг нафақат ички бозор, балки халқаро экспорт йўналишларида ҳам муҳим ўринга эга.
Учрашув давомида Фарғона вилоятида мавжуд инвестиция салоҳияти, махсус саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятлари хусусида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
“Shunxin Holdings” раҳбарияти Фарғона вилояти, жумладан, Бувайда туманидаги имкониятларга юқори қизиқиш билдирди ва жорий йилнинг октябрь ойида вилоятга ташриф буюриш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон-Хитой иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш, шунингдек, ҳудудий сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.







