“Бахтли болалик” тадбири доирасида 120 нафар болажонга мактаб формаси топширилди
2025-08-22 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбир “Истиқлол тантаналар саройи”да бўлиб ўтди. Дастур давомида куй-қўшиқлар янгради, миллий рақстар ижро этилди ва меҳмонлар учун байрамона дастурхон ёзилди.
Ногиронлар Ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ташаббуси билан 120 нафар болажонга мактаб формаси тантанали равишда топширилди.
Маросимда Бувайда туман ҳокими ўринбосари иштирок этиб, янги билимлар сари қадам қўяётган ўқувчиларни самимий табриклади. Шунингдек, Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи ҳам тадбирда қатнашиб, фарзандларимизнинг келажаги, илм олишлари ҳамда баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади.
Мазкур хайрия тадбири ўқувчилар қалбида байрамона кайфият уйғотиб, уларнинг янги ўқув йилини қувонч билан бошлашларига сабаб бўлди.








