АЗИЗ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ!
2026-11-08 09:30:00 / Янгиликлар

Инсон саломатлигини асраш, ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлишдек шарафли ва масъулиятли вазифани адо этиш ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Сизларнинг билим, тажриба, фидойилик ва меҳр-муҳаббат билан йўғрилган меҳнатингиз туфайли инсонлар саломатлиги йўлида эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, тун-у кун демай, ҳар қандай шароитда беморлар дардига дармон бўлишга интилаётган соҳа ходимларининг хизматлари таҳсинга лойиқ. Кўп йиллик ҳаётий ва касбий тажрибаси билан бугунги авлодга ўрнак бўлиб келаётган фахрий тиббиёт ходимларига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу шарафли касб йўлида меҳнат қилаётган барча соҳа вакилларига, фахрийларимизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат ва янги муваффақиятлар тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Беҳзоджон Ибрагимов,
Бувайда тумани ҳокими
