ЖАЛОЙЕР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАНМОҚДА
2026-11-07 09:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани Жалойер маҳалласида фуқаролар мурожаати асосида ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур масала туман ҳокимининг шахсий қабулида кўтарилган бўлиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори асосида амалий ишлар бошланди.
Лойиҳа доирасида йўлнинг 200 метр қисми бюджет маблағлари, 285 метри эса ҳомийлик ва аҳоли маблағлари ҳисобидан асфальтланди. Натижада жами 485 метр йўл қопламаси янгиланди.
Бу каби ишлар аҳоли мурожаатларида кўтарилган инфратузилма масалаларини ҳал этиш ҳамда маҳаллаларда қулай транспорт шароитларини яратишга қаратилган.


