ХАВФСИЗ ВА ҲУРМАТГА АСОСЛАНГАН МЕҲНАТ МУҲИТИ: ИШТИРОКЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
2026-11-06 18:50:00 / Янгиликлар

Семинар давомида иштирокчиларнинг гендер тенглигини таъминлаш, иш жойларида тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш борасидаги билим ва амалий кўникмалари мустаҳкамланди.
Амалий машғулотлар орқали меҳнат жамоаларида соғлом муҳитни шакллантириш, муаммоли вазиятларни эрта аниқлаш ва уларга тўғри муносабат билдириш механизмлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида туман ҳокими ўринбосари Ғайратжон Мамажонов иштирокчиларни семинарни муваффақиятли тамомлагани билан табриклаб, уларга сертификатларни топширди. Шунингдек, ўқув машғулотларини ташкил этишда иштирок этган Қўқон давлат педагогика университети мутахассисларига туман ҳокимининг ташаккурномалари тақдим этилди.
Семинар меҳнат муносабатларида хавфсизлик, тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.








