БУВАЙДА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 32-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-11-06 13:25:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибига туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, бюджет ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид 8 та масала киритилди.
Жумладан, 2026 йилнинг III чорагида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар белгиланган вазифалар, туманни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси», «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2027 йилда ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламини иш билан таъминлаш учун иш ўринларини захирага қўйиш, кузги мавсум учун «Яшил дастур»ни тасдиқлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланиб, депутатлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.









