ҲАКИМТЎРАДА ЯНГИ ФУТБОЛ МАЙДОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-11-05 10:30:00 / Янгиликлар

Учрашув доирасида 27-умумтаълим мактаби ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган янги футбол майдони фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа ташаббускори Тўлашев Дониёржон бўлиб, умумий қиймати 1 миллиард сўмни ташкил этади. Ўлчами 55х30 метр бўлган майдон 70 нафардан зиёд ёшнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун имконият яратади.
Очилиш маросимида туман прокурори Зиёвуддин Сулаймонов, ҳоким ўринбосари Ғайратжон Мамажонов, спортчи ёшлар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида ёшлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг спортга бўлган қизиқиши, яратилаётган шароитлар ва келгусидаги режалари юзасидан фикр алмашилди.
Янги майдон маҳаллада ёшлар спортини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.









