ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
2026-10-31 10:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани Инғирчоқ маҳалласида яшовчи Зулфиқор Адҳамжонов Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича U-19 ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу муносабат билан туман ҳокими ўринбосари Ғайратжон Мамажонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ёш спортчини самимий табрикладилар. Унга туман ҳокимининг совғаси ва ташаккурномаси топширилди.
Тадбир давомида Зулфиқорнинг спортдаги ютуғига муносиб ҳисса қўшган мураббийи ва онасининг меҳнати ҳам алоҳида эътироф этилди.
Ёш спортчининг халқаро майдондаги муваффақияти — унинг тинimsiz меҳнати, мураббийининг фидойилиги ва оиласининг қўллаб-қувватлаши самарасидир. Бу ютуқ Бувайда ёшлари учун ҳам катта мотивация бўлиб хизмат қилади.





