БУВАЙДА ТУМАНИ МАРКАЗИДА ХИТОЙ ИНВЕСТИЦИЯСИ АСОСИДА ЯНГИ САВДО МАРКАЗИ ОЧИЛДИ
2026-10-29 10:55:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани марказида хитойлик инвесторлар томонидан амалга оширилган “YI SHI JIE” кийим-кечак савдо марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов, туман раҳбарияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Қиймати 4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа доирасида 100 га яқин янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Янги савдо марказининг иш бошлаши туманда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш борасидаги муҳим қадамлардан биридир.







