БУВАЙДАДА 1,6 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЁПИҚ ФУТБОЛ МАЙДОНЧАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2026-10-29 09:30:00 / Янгиликлар
Бувайда туманидаги Маслаҳат маҳалласида жойлашган 4-умумтаълим мактабида замонавий, усти ёпиқ футбол майдончаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур иншоот мактаб жамоаси ва ота-оналар ташаббуси билан “Очиқ бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлиб, 1 миллиард 640 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилди.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов, туман раҳбарияти, ота-оналар, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ҳар пайшанба — Ёшлар куни доирасида фойдаланишга топширилган ушбу спорт маскани ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини шакллантириши ва футболга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.









