БУВАЙДАДА “ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!” СПОРТ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-14 10:30:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида хотин-қизлар ўртасида “Гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида юриш спорт марафони ташкил этилди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ–207-сон Фармони билан тасдиқланган Миллий дастур ижроси ҳамда Фарғона вилоятида ўтказилаётган кенг қамровли тезкор-профилактик ойлик доирасида ташкил этилди.
Марафоннинг асосий мақсади — хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар истеъмолига қарши муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат.
Тадбир иштирокчилари соғлом ҳаёт сари ташланган ҳар бир қадам ёшлар ва жамият келажагини зарарли иллатлардан асрашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.




