Оммавий қабул: мурожаатлар ечимга йўналтирилди
2026-10-06 09:45:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов фуқароларни оммавий қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини бевосита тинглади.

Қабулда билдирилган масалалар масъуллар билан биргаликда кўриб чиқилиб, ҳар бир мурожаат бўйича уни ҳал этиш йўналиши ва масъул ташкилотлар белгиланди.
Айрим масалаларни жойида ҳал этиш, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар бўйича эса амалий чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Мурожаатлар ижроси ҳокимлик томонидан назоратга олинди.



