Бачқир ёшлари учун янги имкониятлар эшиги очилди
2026-09-17 10:30:00 / Янгиликлар
Ёшлар учун энг яхши туҳфа — уларга ўз истеъдодини намоён этиш учун имконият яратишдир.

Ҳар пайшанба — “Ёшлар куни” доирасида Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов ҳамда туман раҳбарияти Бачқир маҳалласидаги спортчи ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида ёш тадбиркор Эрмаматов Жасурбек Дилшоджон ўғли томонидан давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган замонавий спорт мажмуаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Энди Бачқир ёшлари учун спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш ва ўз иқтидорини намоён этиш учун яна бир янги маскан мавжуд.
Бу шунчаки спорт иншооти эмас — ёшларнинг орзулари сари қўйилган навбатдаги қадам.









