Режа бажарилди. Далада эса ҳосил ҳали бор.
2026-09-16 14:30:00 / Янгиликлар
Фермер учун 62 тонна — шунчаки рақам эмас. Бу 10 гектар майдондаги машаққатли меҳнат натижаси.

“Нодирбек” фермер хўжалиги 10 гектардан 62 тонна пахта ҳосили етиштириб, белгиланган режани бажарди.
— “Ҳали далада пахтамиз бор”, — дейди хўжалик раҳбари.
Туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов фермернинг меҳнатини эътироф этиб, унга миллий тўн кийдирди.


