Бувайда тумани ҳокимининг навбатдаги оммавий қабули ўтказилди
2026-09-15 10:50:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимовнинг навбатдаги оммавий қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой, ер муносабатлари, бандлик, ижтимоий масалалар ҳамда бошқа йўналишлардаги мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида масъул ташкилот ва мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилиб, ҳар бир масала юзасидан тегишли вазифалар белгиланди. Айрим мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, мавжуд муаммоларга қонунчилик талаблари асосида ечим топиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг ижросини таъминлаш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масъуллар зиммасига юклатилди.
Мурожаатларнинг ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

