Соғлом оила — бахтли жамият пойдевори
2026-09-10 10:30:00 / Янгиликлар
Кун қандай бошланса, кайфият ҳам шундай давом этади. Эрта тонгдан Бувайда туманида «Соғлом оила учун бирлашайлик» шиори остида юриш марафони ташкил этилди.

Унда хотин-қизлар, ёшлар ва фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшди.
Марафон туман марказий ўйингоҳида спорт мураббийлари бошчилигидаги эрталабки бадантарбия машқлари билан давом этди.
Соғлом оила — соғлом авлод, соғлом авлод — кучли жамият.









