Бир ғалаба — маҳаллага янги имконият!
2026-09-08 10:10:00 / Янгиликлар
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги стол тенниси А-лигасида Абдуманнопова Мухлисаxон Абдуҳалил қизи 3-ўринни эгаллаб, ўз маҳалласига воркаут майдончаси ютди.

У стол теннисида 3-ўринни олди. Аммо унинг энг катта ғалабаси — маҳалласига спорт майдончасини олиб келгани бўлди.
Бугун мазкур майдонча Қум МФЙдаги 28-мактаб ҳудудида фойдаланишга топширилди. Ҳар пайшанба — “Ёшлар куни” доирасида ташкил этилган очилиш тадбирида туман прокурори Зиёвуддин Сулаймонов, туман ИИБ бошлиғи Ахмедов Шерзоджон ҳамда ёшлар иштирок этди.
Бир ёшнинг ғалабаси — бутун маҳалла учун имконият. Энди бу майдончада яна юзлаб ёшларнинг янги ғалабалари бошланади.



