Ёшлар учун яна бир билим маскани ташкил этилди
2026-09-03 10:30:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба куни ўтказиладиган «Ёшлар куни» доирасида Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов Бештерак маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар учун ташкил этилган янги кутубхонанинг очилишида иштирок этди.

Маҳаллада ташкил этилган ушбу мўъжаз кутубхона замонавий адабиётлар ҳамда электрон кутубхона билан таъминланди.
Янги маскан маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мутолаа маданиятини ривожлантириш, билим ва дунёқарашини кенгайтириш учун қўшимча имконият яратади.
Бештеракдаги янги кутубхона — ёшларни китобга, билимга ва изланишга чорлайдиган яна бир муҳим маскан.




