Биринчи қўнғироқ — янги орзулар сари илк қадам
2026-09-02 09:30:00 / Янгиликлар
Бугун Бувайда туманидаги 36-мактабда янги ўқув йилининг илк қўнғироғи янгради. “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов иштирок этди.

Бувимозор маҳалласидаги ушбу таълим маскани жорий йилда қарийб 4,5 миллиард сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирдан чиқарилиб, замонавий ва қулай шароитларда фойдаланишга топширилди.
Бугун бу мактабда янграган илк қўнғироқ — нафақат янги ўқув йилининг, балки болаларимизнинг катта орзулари сари қўйилган илк қадамдир.
Жорий ўқув йилида Бувайда туманидаги 61 та таълим муассасасида 5 301 нафар бола илк бор мактаб остонасидан ҳатлади.









