Паррандачилик — маҳалла учун даромад манбаи
2026-08-12 10:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов Чўтака маҳалласида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Турсунов Мавзурбек билан учрашиб, унинг паррандачилик йўналишидаги фаолияти билан танишди.

Тадбиркор бройлер жўжаларини парваришлаш орқали даромад олишни йўлга қўйган. Суҳбат давомида тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, фаолиятни кенгайтириш, маҳаллада «устоз-шогирд» тамойили асосида тажрибани бошқаларга ўргатиш ҳамда аҳоли учун қўшимча даромад манбаларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.





