Ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-08-06 10:30:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба — Ёшлар куни муносабати билан Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов ҳамда туман раҳбарияти Элобод маҳалласидаги 1-сон техникумда “Раҳбар ва ёш тадбиркорлар” учрашувида иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида ёш тадбиркорларнинг фаолиятини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланди.








