Навбатдаги оммавий қабулда аҳоли мурожаатлари тингланди
2026-08-04 10:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимовнинг навбатдаги оммавий қабули бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролар томонидан бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, уй-жой, инфратузилма, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа йўналишлардаги мурожаатлар тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса назоратга олиниб, ижроси бўйича масъуллар белгиланди.
Оммавий қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал этиш ва уларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилди.

