Яшил энергия соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-08-03 13:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов Хитойнинг Xinjiang Xinfianjie Technology Co., Ltd. компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда туманда қуёш электр станциялари, замонавий қуёш панеллари, яшил энергия технологияларини жорий этиш ҳамда электр энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, илғор технологияларни ҳудудга жалб этиш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
Мазкур учрашув Бувайда туманида яшил иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий этиш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.



