Чемпионлар муносиб тақдирланди
2026-07-24 14:30:00 / Янгиликлар
Андижон вилоятида ўтказилган "Usmonov Combat" ММА бўйича жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган Бувайда туманининг "AXILES TEAM" спорт клуби (Яшнаробод МФЙ) спортчилари тантанали равишда тақдирланди.

Тадбирда Бувайда тумани ИИБ бошлиғи Шерзоджон Ахмедов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Ғайратжон Мамажонов иштирок этиб, чемпионларни табриклади ва мураббий Абдуваҳобов Усмонжоннинг фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, Ганишеров Ҳожиакбар, Муҳаммедов Ҳожиакбар, Нуриддинов Элшод, Ҳалимов Ҳасанбой ҳамда Ўктамжонов Муҳаммадризо эсдалик совғалари билан тақдирланиб, уларга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаб қолинди.




