Асфальтлаш ишлари туман ҳокими назоратида
2026-07-22 16:50:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов томонидан олиб борилаётган манзилли назорат доирасида туман марказидаги Янгиқўрғон–Бачқир йўналишида йўл таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
Айни пайтда мазкур йўналишда асфальт ётқизиш ишлари бошланган бўлиб, қурилиш жараёнининг сифатли ва белгиланган муддатларда якунланиши туман ҳокими назоратида олиб борилмоқда.

