Мурожаатлар ечими – доимий эътиборда
2026-07-21 10:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимовнинг навбатдаги оммавий қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан электр таъминоти, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма, бандлик ҳамда ижтимоий масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш ва уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.



