Электр таъминоти барқарорлиги назоратда
2026-07-20 11:55:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов электр таъминоти объектларида олиб борилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, мутасаддилар билан мавжуд ҳолатни муҳокама қилди.

Электр таъминоти барқарорлиги назоратда
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши электр тармоқларига тушаётган юкламани оширмоқда. Шу муносабат билан юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жойларда зарур чоралар кўрилмоқда.
Масъулларга профилактик тадбирларни кучайтириш, авария ҳолатларининг олдини олиш ва аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.





