Ёш тадбиркор ташаббусига амалий кўмак берилди
2026-07-16 10:30:00 / Янгиликлар
“Ҳар пайшанба — Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов ҳамда туман раҳбарияти Бувайда маҳалласида фаолият юритаётган ёш тадбиркор Алишеров Алишер Акрам ўғли билан учрашди.

Учрашув давомида тадбиркор томонидан ишга туширилаётган янги лойиҳа ва уни кенгайтириш режалари билан танишилди. Мулоқот жараёнида ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш учун сўралган имтиёзли кредит олиш масаласи ижобий ҳал этилди.
Мазкур кўмак ёш тадбиркорнинг фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳаллада тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилади.




