Чемпион билан учрашув бўлиб ўтди
2026-07-09 10:30:00 / Янгиликлар
“Ҳар пайшанба — Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов ҳамда туман раҳбарияти Осиё чемпиони, юнон-рум кураши бўйича U-20 ёш тоифасида Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатининг олтин медали соҳиби Ўғабек Муқимов хонадонида бўлди.

Самимий мулоқот давомида ёш спортчининг эришган ютуқлари эътироф этилиб, унинг келгусидаги мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши тилаб ўтилди.
Бундай учрашувлар ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг қатъияти ва ғалабага бўлган интилишини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.



