Хитойлик инвесторлар билан истиқболли лойиҳа муҳокама қилинди
2026-07-01 14:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов Хитойнинг Kashi Hefu Ecological Agriculture Technology Co., Ltd. компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида қиймати 40 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий минерал ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди. Лойиҳа доирасида автоматлаштирилган технологик линиялар, замонавий лабораториялар ва халқаро стандартлар асосида фаолият юритувчи ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилган.
Учрашувда инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоғини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


