Медаллар ўз эгаларига топширилди
2026-07-02 10:05:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба — Ёшлар куни доирасида Бувайда туманида мактаб битирувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Жорий йилда тумандаги умумтаълим мактабларида 3 612 нафар битирувчидан 51 нафари “олтин медаль”, 14 нафари эса “кумуш медаль” соҳиби бўлди. Тадбирда Бувайда тумани ҳокими ҳамда туман раҳбарияти ёшларнинг эришган ютуқларини эътироф этиб, уларни самимий табриклади.
Шунингдек, ўқув йили давомида аъло баҳоларга ўқиб, намунали хулқи ва билимга интилиши билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчиларга медаль ва сертификатлар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Тадбир ёшларни илм-фан чўққиларини забт этишга руҳлантирган ҳолда кўтаринки кайфиятда якунланди.








