Миллий қадриятлар тараннум этилган фестиваль
2026-07-03 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Бувайда тумани ҳокими ўринбосари К. Мирсаидова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бувайда тумани бўлинмаси раҳбари, туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Фестиваль давомида атлас ва адрасдан тикилган миллий либослар намойиш қилиниб, халқимизнинг бой маданий мероси, миллий урф-одатлари ва азалий қадриятлари тараннум этилди. Иштирокчилар томонидан миллий либосларнинг нафосати, аёлнинг жамият ва оила ҳаётидаги ўрни ҳамда маънавий қадриятларни асраб-авайлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир миллий либосларимизни оммалаштириш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш ҳамда ёш авлод қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.








