БУВАЙДАЛИК ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ ТЕРМА ЖАМОАМИЗНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАДИ
2026-06-18 06:45:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида футбол ихлосмандлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг FIFA Жаҳон чемпионатидаги учрашувини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдилар.

Туман раҳбарияти, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари биргаликда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб, футболчиларимизга ишонч ва далда билдирдилар.
Жаҳон чемпионатидаги илк учрашув мамлакатимиз футболи тарихида муҳим воқеа бўлиб, унда терма жамоамиз тарихий илк голини уришга муваффақ бўлди.
Олдинда яна масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Бувайдалик мухлислар эса миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этадилар.
Бувайда сен билан, Ўзбекистон!






