БУВАЙДАДА ҲИСОБОТ КОНЦЕРТИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ЎТДИ
2026-06-17 19:30:00 / Янгиликлар
Бувайда тумани Мега Парк истироҳат боғида, фавворалар атрофидаги салқин ва файзли кечада санъат ихлосмандлари учун унутилмас маданий дастур ташкил этилди. Бувайда тумани Маданият марказининг ҳисобот концерти юзлаб томошабинларни бир майдонга жамлади.

Концерт давомида Расулқори Мамадалиев номидаги Мақомчилар халқ ансамбли, “Табассум” ашула ва рақс халқ ансамбли ҳамда Зарб доирачилар ансамбли ижросида миллий куй-қўшиқлар, мақом намуналари ва жозибадор рақслар намойиш этилди.
Фавворалар жилоси ва кечки салқинлик уйғунлигида ўтган тадбир томошабинларга кўтаринки кайфият улашиб, миллий санъатимизнинг бетакрор жозибасини яна бир бор намойон этди.









