БАЧҚИР МАҲАЛЛАСИДА “ЁШЛАР ОҚШОМИ” БЎЛИБ ЎТДИ
2026-06-16 20:10:00 / Янгиликлар
Ёшлар ойлиги доирасида Бувайда тумани Бачқир маҳалласида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар оқшоми” концерт дастури ташкил этилди.

Тадбирни Бувайда тумани ҳокимининг ўринбосари Ғайратжон Мамажонов очиб бериб, ёшларни байрам билан қутлади ҳамда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Концерт дастурида таниқли санъаткорлар Акмал Қодиров ва Шерали Исақов ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Мусиқий чиқишлар, самимий муҳит ва ёшларнинг фаол иштироки тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.
Маҳалла аҳли ва ёшларни бирлаштирган мазкур маданий тадбир иштирокчиларга унутилмас таассуротлар улашиб, ёшлар ойлиги доирасидаги энг кўтаринки учрашувлардан бирига айланди.








