“ИЛМЛИ АЁЛ – КУЧЛИ ЖАМИЯТ” ФОРУМИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-06-13 10:05:00 / Янгиликлар

Форумда туман ҳокими ўринбосари К. Мирсаидова, таълим муассасалари масъуллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, касбий кўникмаларини ривожлантириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жамият ҳаётидаги иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бугунги кунда аёллар учун яратилаётган имкониятлар, давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари, касб-ҳунар ва замонавий билимларни эгаллашнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашилди. Ёш қизларни илм-фан ва инновацион йўналишларга кенг жалб этиш, уларнинг мустақил ҳаётга тайёргарлигини кучайтириш борасидаги таклифлар илгари сурилди.
Форум якунида хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва таълимга бўлган қизиқишини янада ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.






