ЁШЛАР ТАШАББУСИ — САЛОМАТЛИК ХИЗМАТИДА
2026-06-11 12:05:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида клиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар, яратилган шароитлар ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишилди. Муассасада ЛОР, гинекология, УЗИ ва амбулатор даволаш хизматлари йўлга қўйилгани аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтираётгани қайд этилди.
Мулоқот чоғида ёш тадбиркорларнинг ташаббускорлиги, соғлиқни сақлаш соҳасига киритаётган инвестициялари ва янги иш ўринлари яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда ёшлар томонидан амалга оширилаётган бундай лойиҳалар нафақат оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, балки ҳудудларда замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш ва аҳоли фаровонлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Жаббор ота” клиникаси фаолияти ёшларнинг билим, ташаббус ва меҳнати билан бунёд этилаётган лойиҳалар жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири эканини яна бир бор намоён этди.





