ФУТБОЛ МАЙДОНИДАГИ ОРЗУЛАР ВА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
2026-06-11 11:00:00 / Янгиликлар
Ёшлар ойлиги ҳамда “Пайшанба — Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов ва туман ИИБ бошлиғи Шерзоджон Ахмедов “Бувайда” футбол клуби тарбияланувчилари билан учрашди.

Спорт мактабида бўлиб ўтган самимий мулоқотда ёш футболчиларнинг машғулотлари, эришаётган натижалари ва келгусидаги мақсадлари ҳақида сўз юритилди. Туман раҳбарлари томонидан ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилаётган шароитлар, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида мураббий И. Абдуллаев томонидан жамоанинг фаолияти, эришилган ютуқлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди. Ёш спортчилар билан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Таъкидланганидек, спорт майдонларида чиниқаётган ёшлар нафақат келажак спортчилари, балки Ватан равнақи учун масъулиятни ҳис этадиган баркамол авлод вакилларидир.



