БУЮК ИПАК ЙЎЛИ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2026-06-05 14:30:00 / Янгиликлар
Буюк Ипак Йўли маҳалласида ёшлар учун яна бир муҳим маънавий маскан — маҳалла кутубхонаси ташкил этилди.

Ёшлар ойлиги доирасида амалга оширилган ушбу лойиҳа китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни мутолаага жалб этиш ҳамда маҳаллаларда маърифий муҳитни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ғайратжон Мамажонов ҳамда соҳа мутасаддилари иштирок этиб, кутубхона фондини бойитиш мақсадида янги адабиётларни туҳфа қилдилар.
Таъкидланганидек, китоб инсон тафаккурини юксалтирувчи, маънавий камолот ва тараққиёт сари етакловчи энг муҳим манбалардан биридир. Маҳаллаларда кутубхоналар сонининг ортиб бораётгани эса ёшларнинг билим олиш, дунёқарашини кенгайтириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.









