Бувайда туманида “Ялдо кечаси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
2026-04-22 10:50:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёшлар қалбида мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида “Ялдо кечаси” асари тақдимотига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Ғайратжон Мамажонов очиб бериб, бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, уларни маънавий етук этиб тарбиялашда бундай учрашувларнинг аҳамияти катта эканини таъкидлади.
Тадбир давомида иштирокчилар учун жонли мулоқот ташкил этилиб, асар мазмуни, унинг яратилиш жараёни ва ундаги ғоялар юзасидан фикр алмашилди.
Самимий руҳда ўтган давра суҳбати китобсеварларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида ёшлар ўзлари учун янги илҳом ва мотивация олдилар.
📖 Мазкур учрашув ҳудудда китобхонлик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқд









