Бувайда ихтисослаштирилган мактаби — ютуқлар маскани
2026-04-23 10:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов, туман прокурори Зиёвуддин Сулаймонов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Шерзоджон Ахмедов иштирок этиб, ўқувчилар билан самимий мулоқот қилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан туман ҳокими мактаб жамоасининг фидокорона меҳнатини юксак баҳолаб, эришилган натижаларни алоҳида эътироф этди. Таъкидланганидек, 43 нафар битирувчининг 29 нафари миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритиб, муддатидан олдин талабалик бахтига эришгани — изчил меҳнат ва интилишнинг ёрқин натижасидир.
Айниқса, 6-синф ўқувчиларининг B2 даражасига эришгани, барча ютуқлар ҳеч қандай репетиторларсиз, тизимли фан тўгараклари ҳамда устозларнинг сидқидилдан олиб борган ишлари натижасида қўлга киритилгани алоҳида эътироф этилди. Бу эса таълим жараёнида тўғри йўлга қўйилган тизим ва самарали ёндашувнинг яққол ифодасидир.
Қайд этилганидек, мазкур ютуқлар — аҳил жамоа, профессионал устозлар ва изланишга чанқоқ ўқувчиларнинг биргаликдаги меҳнати маҳсулидир.
Тадбир якунида илғор ўқувчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Таъкидланганидек, бугунги юксак натижалар мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилayotgan эътибор, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасидир.









