Бувайда туманида “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
2026-03-16 13:10:00 / Янгиликлар
Танловда ёш ихтирочилар, ўқувчи ва талабалар ҳамда илм-фан ва инновацияга қизиқиши юқори бўлган ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари, илмий ишланмалари ва стартап лойиҳалари билан иштирок этдилар.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган лойиҳалар инновационлиги, амалий аҳамияти, иқтисодий самарадорлиги ва истиқболи каби мезонлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Танлов жараёнида ёшларнинг янги ғоя ва технологиялар яратишга бўлган интилиши ҳамда муаммоларга инновацион ечим топиш салоҳияти намоён бўлди.
Танлов низомига мувофиқ, энг иқтидорли иштирокчилар орасидан 5 нафардан ғолиблар аниқланиб, улар вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Мазкур танлов ёшларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ғояларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.








