Бувайда жамоаси — вилоят босқичи ғолиби!
2026-03-15 13:25:00 / Янгиликлар
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари орасида ўтказилган “Раҳбар кубоги” спорт мусобақасининг Фарғона вилояти босқичи якунланди.

Мусобақада Бувайда туман ихтисослаштирилган мактабининг футбол жамоаси юқори маҳорат ва жамоавийлик намойиш этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ҳамда Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Бувайда туман ихтисослаштирилган мактаб жамоасини ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз ва Республика босқичида ҳам улкан зафарлар тилаймиз.






