Бувайда туманида қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган амалий семинар ўтказилди
2026-03-14 14:30:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги соҳасига масъул ташкилотлар вакиллари, агроном-мутахассислар ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Семинар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фермерлар олдида турган устувор вазифалар ҳамда экин майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, дала шароитида ғалла майдонларида учраши мумкин бўлган занг касаллигига қарши курашиш, бегона ўтларга қарши кимёвий ишлов бериш технологиялари ҳамда замонавий агротехник усулларни қўллаш бўйича мутахассислар томонидан амалий тавсиялар берилди.
Семинар жараёнида асосий экин майдонларига картошка экинларини экиш жараёнларини тўғри ташкил этиш, экин парвариши, ҳосилдорликни ошириш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида фермер хўжаликлари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди ҳамда илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.



