Бувайда туманида ёшлар иштирокида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
2026-03-13 09:25:00 / Янгиликлар
Бугун эрта тонгдан Ёшлар ишлари агентлиги Бувайда туман бўлими ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар хашарлари ташкил этилди.

Хусусан, Бумозор МФЙ ҳудудида жойлашган “Биби Убайда” зиёратгоҳида маҳалла ёшлар етакчилари ва фаол ёшлар иштирокида ободонлаштириш ҳамда ҳудудни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур хашарлар маҳаллалар озодалигини таъминлаш, муқаддас қадамжоларни обод сақлаш ҳамда ёшлар орасида жамоатчилик масъулиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда.









