Бувайда туманида спортчилар билан учрашув ва янги спорт иншоотларини таништириш тадбири ўтказилди
2026-03-12 10:30:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида спортни ривожлантириш ва ёшларни соғлом турмуш тарзига рағбатлантириш мақсадида спорт мактабида спортчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида Эркин ва Юнон-рум курашига ихтисослашган янги спорт залининг қурилиш ишлари билан танишилди.

Учрашувда Бувайда тумани ҳокими Беҳзоджон Ибрагимов, туман прокурори Зиёвуддин Сўлаймонов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ахмедов Шерзоджон иштирок этиб, ёш спортчилар билан самимий мулоқот қилдилар.
Мутахассислар спортчиларни рағбатлантириш, уларнинг машғулотларини сифатли ташкил этиш, шунингдек янги спорт залининг имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Учрашув ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ҳамда иқтидорли ёшларни ривожлантиришга хизмат қилди.








