Бувайда туманида умумхалқ ҳашарлари давом этмоқда
2026-02-14 13:05:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида ҳудудларни ободонлаштириш ва маҳаллаларда янада қулай муҳит яратиш мақсадида умумхалқ ҳашарлари фаол олиб борилмоқда. Хусусан, Шо‘р ва Қум маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Ҳашар жараёнида ариқлар ковлаб тозаланиб, бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Нуроний оналар томонидан миллий таомлар тайёрланиб, ёшлар фаол иштирок этмоқда. Маҳалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик руҳида иш олиб бормоқда.
Мазкур ташаббуслар ободонлаштириш ва маҳалла бирдамлигини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, жорий йил мазмун-моҳиятига ҳамоҳанг тарзда аҳолининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини намоён этмоқда.






