Бувайда туманида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича саф кўриги ўтказилди
2026-02-13 10:10:00 / Янгиликлар
Бувайда туманида фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилишга тайёргарликни кучайтириш мақсадида ҳамкор ташкилотлар иштирокида саф кўриги бўлиб ўтди. Тадбир Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, подполковник А. Орипов ҳамда Бувайда тумани ИИБ бошлиғи Ш. Ахмедов раҳбарлигида ташкил этилди.

Саф кўригда Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми, тиббий хизматлар, ИИБ қўриқлаш хизмати, электр таъминоти корхонаси, газ таъминоти ва сув оқова бўлимлари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда ветеринария соҳаси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида фавқулодда ҳолатларда ўзаро ҳамкорлик, куч ва воситаларнинг шайлиги ҳамда муқобил ҳаракат режаларининг амалий ижроси кўздан кечирилди.







