Ма’навий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-02-12 10:30:00 / Янгиликлар
Бувайда туман ихтисослаштирилган мактабида филология фанлари доктори, профессор, Қўқон университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Қобилова Зебохон иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда устоз томонидан буюк мутафаккир Алишер Навоий ижоди, унинг ўзбек адабиёти ва миллий маънавиятимиз тараққиётидаги ўрни хусусида мазмунли маъруза қилинди. Нутқ давомида билдирилган чуқур таҳлиллар ва ибратли фикрлар ёшлар, нуронийлар ҳамда адабиёт ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотди.
Учрашувда Бувайда тумани ҳокими ўринбосари Ғ. Мамажонов иштирок этди. Шунингдек, тадбирда ёшлар, маҳалла фаоллари ва адабиётга ошно жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Қобилова Зебохон бугунги кунда нафақат етук олима ва педагог, балки “Қўқон шамоли” тарихий-бадиий фильмининг сценарий муаллифи, шунингдек, 200 дан ортиқ илмий ва публицистик мақолалар муаллифи сифатида ҳам кенг жамоатчиликка танилган.









